Beeline’нинг Ўзбекистондаги даромади 2017 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича 2016 йилнинг худди шу даври билан таққослаганда 7 фоизга пасайди – 153 млн. доллар. Мобил хизматлар бўйича даромад 2017 йилнинг биринчи чорагида 152 млн. долларни ташкил этди. 2015 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 164 млн. долларга тенг бўлган (-7 фоиз). Компания даромад тушишини ўзбек сўми девальвациясини билан боғлаган, деб хабар тарқатди Uzdaily.uz VEON компанияси маълумотларига асосан.

Ҳисобот даврида маълумотлар узатиш хизматидан даромад 40 млн. долларни ташкил этди, бу 2015 йилнинг шу даври билан солиштирганда 10 фоизга кўпроқ.

2017 йилнинг биринчи чорагида EBITDA кўрсаткичи (фоизлар, солиқлар ва амортизациядан олдинги операцион даромад) Ўзбекистонда 79 млн. долларни ташкил этди, бу 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда 21 фоизга кам.

Шу билан бирга, амалиётлар маржиналлиги 9,3 фоиз пунктига пасайди – 2017 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича 52 фоизгача.

Beeline’нинг Ўзбекистондаги абонентлик базаси 2017 йилнинг январь-март ойлари якуни бўйича 9,5 млн. кишини ташкил этди. Шу билан бирга, маълумотлар узатиш хизматларидан 4,6 млн. киши фойдаланади.

2017 йилнинг уч ойи якунлари бўйича бир ойда бир абонент учун мобил алоқа ўртача қиймати 5,3 долларни ташкил этди. 

MOU кўрсаткичи (бир абонентнинг ойда ишлатган дақиқалар ҳажми) – 2017 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича 537 дақиқани ташкил этди.