«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес ўз келажаги борасида бир қарорга келиб бўлган.

Le Parisien маълумотига кўра, футболчи  кейинги мавсумда Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси сафида ўйнай бошлайди. Чилилик футболчини Германияга ўтишга ватандоши Артуро Видаль кўндирган.

Шунингдек трансфер қиймати ҳам маълум қилинган - 40 млн евро.

Бундан аввалроқ Санчес ўз келажагини мавсум якунида «канонирлар» бош мураббийи Арсен Венгер билан муҳокама қилмоқчи экани айтилганди.

Унга немислар жамоасидан ташқари  «ПСЖ», «Манчестер Сити», «Челси» ва «Ювентус» клублари талабгор бўлиб турибди. 

Жорий мавсумда ушбу 28 ёшли футболчи Англия чемпионатида 35 учрашувда майдонга тушди ва 20 гол урди.