Европа тикланиш в тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг жорий йилдаги ўсишига доир прогнозини сақлаб қолди. Банкка кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2017 йилда 6,2 фоизлик даражада қолади. Бу ҳақда май ойидаги «ЕТТБ амалиётлари мамлакатларида минтақавий иқтисодий истиқболлар» ҳисоботида сўз юритилган.

Банк мутахассисининг сўзларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 2016 йилда 7,8 фоизни ташкил этган. 2018 йилда бу рақам 6,5 фоизни ташкил этади. 

ЕТТБ экспертларининг қайд этишларича, энергия манбаларининг юқори экспорт нархи, РФ иқтисодиётининг тикланиши ва пул ўтказмалари ҳажмининг ортиши Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишини қўллаб-қувватлайди.