Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финал иккинчи жавоб учрашувида «Атлетико» «Реал»ни қабул қилиб ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Сауль боши билан берган зарба орқали ҳисобни очган бўлса, 16-дақиқада Антуан Гризманн Фернандо Торресга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, фарқни иккитагача етказди.  Бироқ қолганига «Атлетико»нинг кучи етмади. 42-дақиқада Иско Кроос томонидан берилган зарбани Облак қайтаргач, қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллаб фарқни қисқартирди.

Иккинчи бўлимда «Атлетико» футболчилари харчанд уринишмасин, бошқа гол киритишнинг уддасидан чиқа олмади. «Атлетико» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишига, қарамай, икки учрашув натижасига кўра, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган «Реал» финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шундай қилиб 3 июн куни Кардиффдаги «Миллинеум» стадионида бўлиб ўтадиган финалда «Ювентус» ва «Реал» ўзаро ғолиблик учун майдонга чиқадиган бўлди.

Чемпионлар лигаси, 1/2 финал
Жавоб учрашуви

Атлетико  – Реал Мадрид 2:1 (2:1)
Голлар: Сауль (12), Гризманн (16, пенальти) – Иско (42).
Атлетико: Облак, Савич, Годин, Филипе Луис, Хименес (Парти, 57), Сауль, Феррейра Карраско, Габи, Коке (Корреа, 76), Гризманн, Торрес (Гамейро, 56).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Данило, Рамос, Модрич, Каземиро (Васкес, 77), Кроос, Иско (Мората, 88), Роналду, Бензема (Асенсио, 77).
Огоҳлантиришлар: Данило (4), Савич (6), Годин (34), Рамос (34), Габи (37), Корреа (85).

Дастлабки учрашув: 0:3