10-12 май кунлари Тошкент шаҳрида ўнинчи маротаба инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Ярмарка Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Кун.uz мухбири мазкур кўргазманинг иккинчи кунидан махсус фоторепортаж тайёрлади.

Тадбир корхоналар, илмий ташкилотлар ва олий ўқув юртлари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни яратишга кўмак беради.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, ярмаркада 500 га яқин инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар бешта анъанавий йўналиш – саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, ахборот технологиялари, фан ҳамда таълим бўйича тақдим этилган.