Германияда пластик бутилкалардан турли конструкциялар, масалан, қайиқ ёки мебель ясаш йўлини ўйлаб топишди. Ёш ишлаб чиқарувчилар компьютер тизимида инсон омилига бағишланган конференцияда ноёб конструктор ва TrussFab дастурий таъминоти ҳақида сўзлаб бериб, ўзларининг Постдамда жойлашган Х.Платтнер номидаги институтини янада машҳур қилишди. 

Муҳандислар бўлғуси объект тузилмасини ҳисоблаб чиқиб, ҳажм жиҳатидан тўғри келувчи бутилкалар ҳамда пластик хомашё учун зарур бириктирув элементларини танлаб берувчи махсус дастурни ўйлаб топишди. 

Фото: hpi.de

Тайёргарлик жараёни тугаши билан TrussFab 3D-принтер учун махсус ахборот-файлларини тақдим этади. Шундан сўнг бутилкалар билан жиҳозланиб, уларни йиғишга киришиш мумкин. 

Фото: hpi.de

Германиялик муҳандислар ўз дастури имкониятларини намойиш қилиш учун кўприк, қайиқ каркаси, стол ва стуллар, шунингдек кўчада ўтириш учун "гумбазли иншоот"ни йиғишди. Барча тузилмалар оддий пластик бутилкалардан иборат. 

Фото: hpi.de
Фото: hpi.de

 

Фото: hpi.de