Ошхонадан узоқ бўлган одам ҳам ҳаётида бир ёки икки марта эмас, ҳатто ундан ҳам ортиқ гўштдан таом тайёрлашга тўғри келгани рост гап. Таом тайёрлаш жони дили бўлган одамларни айтмасак ҳам бўлади. Узоқ иш малакаси бу маҳоратли ошпаз ёки оддий хатоларга йўл қўймаслик, дегани эмас. Улар ҳам янги ошпазлар ёки қизиқувчи одамлар қиладиган хатоларга йўл қўйишлари мумкин. Бир қарашда оддий бўлиб кўринган бу хатолар тўғридан тўғри овқатнинг таъмига ёки умуман уларнинг яроқли-яроқсизлигига таъсир кўрсатади. 

Биз энг кўп ҳолларда гўштли таом тайёрлашда йўл қўйиладиган хатолар жадвалини тузиб чиқдик. Ошхонанингизда бу хатоларга бошқа йўл қўйилмайди, деган умиддамиз. 

-1-

Битта тўғраш тахтасининг устида ҳар хил маҳсулотларни тўғраш, бу бактериялар манбаи деганидир.

Гўшт тўғрайдиган тахта ҳеч қачон тоза ювилмайди. Ҳатто у тозалигидан ялтираб турган бўлса ҳам. Доимий равишда турли кимёвий бирикмалар билан ошхона анжомларини тозаламаслик учун ҳар бир маҳсулотга алоҳида тахтача ишлатган афзалроқ. Масалан, гўшт, балиқ, нон ва сабзавотлар учун.

-2-

Гўштдаги бактериялар ривожланиши учун қулай муҳит бу унинг ҳарорати ҳисобланади. 

Гўштда цельсий кўрсатгичи бўйича 5 даражадан 60 даражагача бўлган ҳолатда бактериялар ривожланади. Шундай экан уни хона ҳароратида ёки микротўлқинли печ ичида эритиш мутлақо нотўғри. Ундан кўра гўштни беш ёки саккиз соат олдин музхонадан олиб, уни музлатгичнинг оддий хонасига қўйиб қўйган яхши. Ёки уни тайёрлашдан бир ёки икки соат олдин герметик пакетга солиб, совуқ сувга солиб қўйиш керак бўлади. 

-3-

Бундан кейинги ҳолат гўшт пишиб бўлгач, уни оловдан олиб, ичидаги шарбат гўштнинг барча қисмига тарқалиши учун унга тегмаслик лозим. Бу таомнинг таъмига ўз таъсирини ўтказади. Лаҳм суяксиз гўшт ва товуқ кўкрак гўштига беш дақиқа, суякли гўшт ёки қовурилган қовурғаларга ярим соат дам берган яхши. Тез совиб қолмаслик учун унинг устини фальга билан ёпиб қўйиш мақсадга мувоффиқдир.

-4-

Парранда гўшти ва денгиз маҳсулотлари совутилган ҳолатда икки кундан ортиқ, мол гўшти ва қўй гўшти эса беш кундан ортиқ сақланмаслиги лозим. Агар сиз шу гўштдан айнан бугун таом тайёрламайдиган бўлсангиз яхшиси уни музхонага қўйганингиз маъқул. Агар сиз янги гўштни елим пакетда музхонага ташласангиз, уни совуқдан куйишига сабабчи бўласиз.

-5-

Гўштни таъмини ўзгартирмай сифатли сақлаш учун оддий ўраладиган қоғозда, егулик ўраладиган аллюмен фальгода ёки муҳрланган герметик музлатгич пакетида қўйганингиз маъқул. Агар гўшт пишаётган қозоннинг оғзини жуда маҳкам ёпиб, ундан зиёда намликни пар ҳолатда чиқиб кетишига йўл қўймасангиз, тайёр бўлган таомнинг юқори қисмида ҳосил бўлган жуда таъмли карамель қатламидан маҳрум бўласиз. 

-6-

Това гўшт қовуриш учун жуда қулай ошхона анжоми ҳисобланади. Лекин уни плита ва деворларга ёғ сачратиши бор. Ташвишланманг, бунинг ҳам олдини олса бўлади. Гўштни шунчаки совуқ духовка ичига жойлаштиринг ва 200 Цельсий даражада 18 дақиқа қўйиб қўйинг. Бу ҳолат гўштни яхши пишишига, таъмини ҳам яхши сақлашга олиб келади.

-7-

Катта бир бўлак гўштни эритиб, уни майда бўлакларга бўлдингизми? Жуда яхши. Энди уни яна қайтадан музхонага ўттиз дақиқа солиб қўйинг. Бу ҳолатдан сўнг сиз гўштни осонлик билан яна ҳам майда ва юпқа қилиб кесиш имконига эга бўласиз.

-8-

Ёғоч тахталар гўшт майдалашда энг қулай материал ҳисобланади. Узоқ вақт ишлатилган тахтачаларда ёриқчалар пайдо бўлади. Бу эса бактериялар йиғиладиган энг қулай жой ҳисобланади. Ва уларни артиб ювиб тозалаб бўлмайди. Тахта тўғрагичларни махсус воситалар ёрдамида ювиб туринг. Имкон қадар уларни алмаштиринг. Шунда зарарли нарсалардан қўрқмасангиз ҳам бўлади.

-9-

Музлаган гўштнинг эришига сабрсизлик қилиш ва янги ёш ошпазни уни иссиқ сувга солиши, бу худди гўштни қуёш нури тушиб турган растага тахлаб қўйганга ўхшайди. Бактерияларнинг ривожланмаслигини гўштнинг эришини сабр билан кутиш ва герметик пакетда совуқ сувга солиб, ҳар 20-30 дақиқа сувни алмаштириб туриш билан эршиш мумкин.