Ҳиндистоннинг Ражастон штатидаги Бхаратпур туманида тўй маросими ўтаётган тантаналар зали деворининг бир қисми қулаши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди ва 28 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Times of India нашри хабар бермоқда. 

Воқеа 10 май кечки вақт юз берган. 

Полициячиларнинг маълум қилишича, девор қулашига чанг бўрони сабаб бўлган. Одамлар девор бўлаклари остида қолиб кетишган. Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқдалар. Уларнинг иши ёмон об-ҳаво шароити туфайли узилиб қолган электрнинг йўқлиги сабабли қийин кечмоқда.   

Жароҳатланганлар маҳаллий шифохоналарга етказилганлар. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 11 эркак, 8 аёл ва 4 бола бор.