«Реал» ва «Ювентус» жамоалари финал ўйинига тушишни истовчи мухлислари учун 18 мингтадан чипта олди.

Яна 5500 чипта интернет орқали сотиб бўлинган, қолган чипталар ҳомийлар, УЕФА вакиллари, футбол федерациялари ва турнирда иштирок этган жамоаларга бўлиб берилган.

Кардиффдаги «Милленим» стадиони 74,5 минг мухлис учун мўлжалланган, аммо хавфсизлик чоралари туфайли ўринлар сони 64 мингтагача қисқартирилган.

Чипталар баҳоси 69 евродан 449 еврогача. Финал 3 июнь куни бўлиб ўтади.