Швейцарияда илк марта қуёш энергиясидан фойдаланиб, парвоз қила оладиган самолёт самога кўтарилди — у 20 км баландликдаги стратосферада парвоз қилишга мўлжалланган. The Engineer’нинг ёзишича, синов парвози 5 май куни ўтказилган ва 300 метр баландликда 7 дақиқа давом этган.

«Электр ва қуёш самолётлари XXI асрнинг энг буюк ютуқларидан бири бўлади. 25 км баландликда парвоз қила оладиган бизнинг самолётимиз электр ва қуёш авиацияси соҳасига дарча очади», — деди синовчи-учувчи Рафаэль Домиан.

Фото:  Engineer

Самолётни ишлаб чиққанларнинг сўзларига кўра, Elektra-2 қуёш энергиясидан тортувчи куч сифатида фойдаланувчи илк самолёт бўлади. У 100 кг юкни 20 километр баландликка олиб чиқа олади. Самолётнинг ўзи 420 кг юк босади, бундай баландликда туриб, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларга Интернет сигналини ҳам тарқата олади.