Қозоғистонлик Аҳмад Тошбиков Нур Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги Ҳассон ибн Собит номли мактабида бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. У зинапоядан тушаётганда йиқилиб кетгани сабабли ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz сайти. Воқеа 2017 йил 23 апрелда юз берган. Боланинг зинапоядан йиқилиши акс этган видеолавҳа интернет тармоғида пайдо бўлди. 

Лавҳада мактаб ўқувчилари зинопояда пастга тушаётганини кўриш мумкин. Бир муддат ўтгач, эркак киши пайдо бўлади ва болалар билан суҳбатлашади. У суҳбат билан овора бўлиб турган вақтда ўқувчилардан бири зинапоя дастагига сирпаниб тушишга уринган чоғда пастга қулаб тушган. 

ОАВ хабарларига кўра, Аҳмад Тошбиков Нур бошидан қаттиқ жароҳат олган. У шифохонага келтирилганда, шифокорлар унинг ўлимини қайд этишган. У мактаб ҳузуридаги Қуръон ўрганиш маркази биринчи курси талабаси бўлган. Унинг ота-онаси мактаб маъмуриятига даъвоси йўқлигини маълум қилган.