«Реал» яримҳимоячиси Иско Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финал «Атлетико»га қарши учрашувида (1:2) гол киритишга муваффақ бўлди.

Натижада, Қироллик клуби барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет 61-учрашувда гол киритишнинг уддасидан чиқди. Жамоа сўнгги марта ўтган йилнинг апрелида ЕЧЛ доирасида «Манчестер Сити»га қарши дастлабки учрашувда (0:0) гол кирита олмаганди.

«Реал» бу натижаси орқали Европанинг кучли бешлик чемпионатлари иштирокчилари орасида «Бавария» қайд этган натижани такрорлади.

Мюнхен клуби 2013 йилнинг мартидан бошлаб, 2014 йилнинг апрелига қадар кетма-кет 61 учрашувда мунтазам гол киритишнинг уддасидан чиққанди.