Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор лавозим тайинловларини амалга оширди, деб хабар бермоқда “Постда” газетаси.

Хусусан, Самарқанд вилоятининг бирданига 6 тумани ва бир шаҳрида ИИБ бошлиқлари ўзгарди.

Подполковник Абдуҳакимов Содиқжон Абдуҳакимович – Самарқанд вилояти Булунғур тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, майор Абдуқаҳҳоров Илёс Ҳусанович – Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Очилов Асламжон Нуруллаевич – Нуробод тумани ИИБга, подполковник Сулаймонов Абдурасул Комилхонович – Самарқанд тумани ИИБга, подполковник Маматқулов Ўктам Давронович – Пайариқ тумани ИИБга, подполковник Ҳалимов Акрам Ҳамидович – Жомбой тумани ИИБга, майор Нурмаматов Элёр Тагаевич – Оқдарё тумани ИИБга бошлиқ этиб тайинланган.

Аввалроқ Жиззах вилоятининг 4 тумани ва Жиззах шаҳрида ИИБда бошлиқлари ўзгаргани ҳамда Тошкент ИИББ бошлиғига янги биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар бергандик.