Федерал қидирувлар бюроси директори Жеймс Коми ўз ишини яхши бажармагани сабабли ўз лавозимидан бўшатилди, деб айтди журланистларга АҚШ президенти Дональд Трамп. 

Трамп бундай баёнотни Оқ уйдаги Овал хонада АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер билан учрашуви вақтида берди. Бу Трампнинг ФҚБ директорини бўшатиши қарорига илк тушунтириши бўлди. 

Аввалроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс Коми "америка халқининг ишончини йўқотгани" ва президент унинг ўрнига номзод қидираётганини айтганди.

ФҚБ директорининг бўшатилишини АҚШ бош прокурори ва адлия вазири Жефф Сешнс ҳамда унинг биринчи ўринбосари Род Розенстайн қўллаб-қувватладилар.