Ўзбекистон банклари сўм курси пасайишига бардош бера оладими?

Иқтисодиёт 11 Май 2017 124566
Фото: "Кун"

Fitch Ratings’да таъкидлашларича, агентлик томонидан рейтингланадиган Ўзбекистон банкларининг аксарияти ўрта муддатли истиқболда кузатилиши мумкин бўлган сўм курсининг пасайишига бардошли, сабаби ҳукумат валюта бозорини эркинлаштириш ва айирбошлаш амалиётлари назоратини енгиллаштиришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, қатор банклар сўм курсининг жиддий пасайишига таъсирчандир. 

Fitch Ўзбекистон банкларининг сўм курсининг тушишига бардошлилигини турли сценарийларда баҳолади. Агентлик маълумотига кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Микрокредитбанк”, “Трастбанк” ХАБ ва “Универсал Банк” капиталга нисбатан назорат талабларини бузмаган ҳолда, курснинг 50 фоизга пасайишига бардош бериши мумкин бўлса, “Асака” ва “Ипак йўли” банклари курснинг 20 фоизга тушишига бардош бера олади, бироқ уларга қўшимча капитал ёки анча жиддий пасайиш ҳолатида талаблардан четлашишга рухсат талаб этилиши мумкин. “Агробанк” ОАТБ эса ҳозирнинг ўзида минимал талабларга риоя этмаяпти.

«Бизнинг фикримизча, тўғридан-тўғри валюта хавфи паст, сабаби Fitch томонидан рейтингланадиган барча ўзбек банклари узун ёки бутунлай ёпиқ валюта позицияларига эга. Бироқ миллий валютанинг эркин конвертацияси депозитларнинг долларлашиши ўсишига олиб келиши мумкин, натижада барча банклар қисқа валюта позициялари бўйича хавфга дуч келади. Бундай ҳолатда банклар ўз валюта позицияларини ёпиш учун кўпроқ валюта кредитларини тақдим этишга мажбур бўлишлари мумкин, сабаби молиявий “суғурта” инструментлари Ўзбекистонда жуда кенг қўлланилмайди. Бироқ бу активлар сифати учун хавфни ошириши, қарздорлар валюта “суғуртасига” эга бўлмаслиги мумкин», - дея таъкидлайди Fitch Ratings.

«Сўмнинг девальвацияси (муомаладаги қадрсизланган қоғоз пулларни бекор қилиш ёки қийматини тушириш) банклар капитализациясига хорижий валютадаги активлар инфляцияси орқали салбий таъсир кўрсатган бўларди, бироқ бизнинг фикримизча, таъсир ўртача бўларди. Девальвация шунингдек валюта кредитлари сифатининг пасайишига ҳам олиб келиши мумкин. “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Асака” банкида улар юқори даражада (мос равишда - 2017 йилнинг 1 чораги охири бўйича - 82 фоиз ва 54 фоиз кредитлар) ҳамда “Ипак йўли”да катта даражада (25 фоиз). “Ўзсаноатқурилишбанк”даги валюта кредитларининг асосий қисми валюта даромадларига эга қарздорларга тақдим этилган, бу активлар сифатининг валюта курси тушиб кетишига бўлган хавфини чеклайди, бироқ “Асака” ва “Ипак йўли” банкларида валюта кредитлари бироз заиф”, - дея таъкидлайди агентлик.

«Ҳисоботга кўра, валютада қарз олиш, мижозлар ҳисобларидан ташқари, “Ўзсаноатқурилишбанк”да юқори саналади (барча мажбуриятларнинг 73 фоизи). “Асака” ва “Ипак йўли” банкларида ўртача (мос равишда – 31 фоиз ва 19 фоиз) ҳамда бошқа барча банкларда паст саналади. Шу билан бирга, хорижий қарзни қисқа муддатли тўлаш унча катта эмас (2017 йилда барча мажбуриятлардан 5 фоиздан кам) ва кредитларни ёпиш билан боғлиқ. Валюта ликвидлиги “Ўзсаноатқурилишбанк” (умумий валютадаги ўзлаштирмадан 17 фоиз) ва “Асака” банкида мўътадил даражада бўлса, “Ипак йўли”да кучли (68 фоиз)», - дейилади Fitch Ratings хабарида.

«Бизнинг фикрча, давлатнинг хорижий валютада кўмак бериш имконияти яхши, бундан Ўзбекистоннинг 2016 йил якунларига кўра 25 млрд. АҚШ доллари даражасида бўлган йирик валюта захиралари дарак бермоқда, бу банк сектори икки баравар валюта мажбуриятларига ёки унинг ташқи қарзи 11 баравар қиймати билан баробар. Давлат кафолатлари “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Асака” банкида ташқи валютада жалб этилган ресурсларнинг сезиларли қисмини қопламоқда», - дея таъкидлайди агентлик.

 

Кун янгиликлари
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 19672 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 34327 Ўзбекистон
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 / 20.07.2017 7616 Жамият
Мавсумдаги илк Манчестер дербисида «қизиллар» устун келди
09:39 63 Спорт
Назарбоев қисқа муддатли таътилга чиқди
09:35 1194 Жаҳон
АҚШда талончилик учун қамалган собиқ машҳур спортчи афв этилди
09:31 668 Спорт
Янгийўлда 600 граммдан ортиқ марихуана олиб кетаётган шахс қўлга олинди
09:26 301 Жамият
Эксперт: сиёсий партия деган организмдаги бир бўғин ишламаяпти
Қатар араб давлатларига бироз ёнбосди
09:16 888 Жаҳон
Греция ва Туркияда кучли зилзиладан сўнг юзлаб кишилар жароҳат олди
09:05 1461 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар