ЕЧЛ ярим финалининг жавоб учрашувида «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Атлетико» ҳужумчиси Фернандо Торрес ўртасида кичик зиддият юзага келди.

Marca нашри хабарига кўра, португалиялик футболчининг ҳаракатларидан норози бўлган Торрес унга яқинлашган ва «Сенга нима бўляпти, масхарабоз?» деган. 

Роналду эса «Сен мусобақадан чиқиб кетасан ва уйга борасан, аҳмоқ» дея жавоб қайтарган. Шундан сўнг Торрес уни янада қаттиқроқ ҳақорат қила бошлаган. Уларнинг ўртасига учрашув ҳаками Жунайт Чақир тушгач, томонлар ажрашган.

«Атлетико» ўз майдонида «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, аммо бу финалга чиқиш учун камлик қилди, биринчи учрашувдаги 3:0 ҳисобидаги ғалаба Зидан шогирдлари финалга йўл олишини таъминлади.