Ўзбекистон Ички ишлар вазири бир қатор лавозим тайинловларини амалга оширди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар берган.

Унга кўра, полковник Мирзияев Мухтор Асрорович – Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига, подполковник Хожанов Жўрабек Мамирович – Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари, вилоятнинг 4 туманида ҳам ИИБ бошлиқлари ўзгарган.

Хусусан, подполковник Болиев Жалолиддин Аблақулович – Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, майор Эшбеков Ойбек Қаршибоевич – Фориш тумани ИИБга, майор Муродов Акмал Баҳодирович – Дўстлик тумани ИИБга, майор Нурматов Исроилжон Ибраимжонович – Бахмал тумани ИИБга бошлиқ этиб тайинланган. 

Аввалроқ Тошкент ИИББ бошлиғига янги биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар бергандик.