АҚШ давлат департаменти Бирлашган араб амирликлари (БАА)га Patriot ҳаво мудофааси ракеталарини эҳтимолий сотишни маъқуллади. Хабарларга кўра, БААга умумий қиймати икки миллиард доллар бўлган ракеталар етказиб берилиши мумкин.

"Давлат департаменти БААга Patriot PAC-3 ва Patriot GEM-T яхшиланган ракеталарни сотишни маъқуллади", - дейилади Пентагоннинг ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси баёнотида.

Таъкидланишича, БААга умумий ҳисобда 160 та ракета сотилади.