АҚШ суди Volkswagen’нинг 1,2 млрд доллар товон пули тўлашини маъқуллади

Иқтисодиёт 12 Май 2017 2101
Фото: EPA

Германиянинг Volkswagen автоконцерни АҚШда ушбу марканинг экологик меъёрлар бузилиши аниқланган автомобилларига эгалик қилувчи 88,5 минг кишига 1,2 млрд доллар товон пули тўлаб беради. Бу ҳақдаги келишувни 11 май куни Сан-Франциско шаҳри округ судьяси Чарльз Брейер тасдиқлади.

Volkswagen 2009-2012 йилларда ишлаб чиқарилган, 3 литрли дизель двигателга эга автомобилларнинг дастурий таъминотидаги носозликни бартараф этиш ёки бу машиналар эгаларига 7,8 мингдан 13,9 минг долларгача товон пули тўлаб бериш мажбуриятини олганди. Худди шундай шартлар кейинроқ чиққан машиналарга ҳам тааллуқли бўлиб, уларнинг эгалари носозликни бартараф эта олмасликка компенсация сифатида 16,1 минг доллар олишлари мумкин.

"Бу келишув бизга якуний мақсад – Volkswagen алдовидан зиён кўрган истеъмолчилар манфаатларини ҳимоялашга эришишга имкон беради. Компания машиналарни тузатиши ёки атроф-муҳитни белгиланган меъёрдан кўпроқ зарарловчи машиналарни йўллардан йўқотиши керак", деб айтган автомобиллар эгалари манфаатларини билдирувчи адвокат Элизабет Кабрейзер.

Ўтган йили Volkswagen АҚШдаги экологик меъёрларни бузгани учун умумий ҳисобда 15,3 млрд доллар тўлаб беришга рози бўлганди. Концерн шунингдек ўз зиммасига экологик зиённи бартараф этиш учун 2,7 млрд доллар тўлаш ва атроф-муҳитни камроқ даражада зарарловчи автомобиллар ишлаб чиқариш учун 2 млрд доллар йўналтириш мажбуриятини олган.

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 31974 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 21793 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
11:51 / 29.05.2017 43499 Ўзбекистон
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 12896 Технология
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 1 Ўзбекистон
Тошкент вилоятидаги ахлоқ-тузатиш колонияси отряди бошлиғи пора олаётганда ушланди
23:46 / 29.05.2017 1083 Жамият
Олий суд раиси ўринбосарлари ўзгарди
23:43 / 29.05.2017 462 Ўзбекистон
Фотожамланма: Москвадаги довул оқибатлари
23:14 / 29.05.2017 1608 Жаҳон
Газ ва электр энергияси тўловларини энди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ундиради
23:08 / 29.05.2017 2267 Ўзбекистон
Навальний - Алишер Усмонов видеожанги: мухолифатчи олигархга қарши далилларни санаб чиқди
22:58 / 29.05.2017 3478 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар