Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Педро Родригес Англия премьер-лигасининг апрель ойининг энг чиройли голи муаллифи бўлди. Бу ҳақда АПЛ расмий твиттери хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Челси» вингерининг «Эвертон»га қарши учрашувда (3:0) киритган голи соврин ташкилотчилари томонидан энг чиройлиси деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ҳам Педро ойнинг энг чиройли голи унвонини қўлга киритганди.