«Бунёдкор» клуби мураббийлари штаби таркиби ўзгаргани ҳақида ПФЛга маълумот берди.

Унга кўра мураббийлар штаби таркиби қуйидагича:
Бош мураббий: Миржалол Қосимов (17.09.70)
Мураббийлар: Александр Волков (11.02.63), Шуҳрат Мақсудов (14.09.70).

Аввалги бош мураббий Сергей Лушчан ва унинг ёрдамчиси Муҳитдин Ортиқов рўйхатдан чиқариб ташланди.

«Бунёдкор»нинг навбатдаги учрашуви Олий Лиганинг 10-тури доирасида «Шўртан»га қарши сафарда бўлиб ўтади.