УЕФА бу мавсумдаги Европа чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси финалларини бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Ташкилот расмий сайтига кўра, 3 июнь куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтадиган, «Ювентус» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги финални Феликс Брих бошчилигидаги германиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

«Манчестер Юнайтед» ва «Аякс» ўртасидаги Европа Лигаси финалида (Стокҳолм, 24 май) эса словениялик Дамир Скомина бошчилигидаги бригада ишлайди.