Грузия республикаси фуқароларининг 60 фоиздан ортиғи Россияни ўз мамлакатлари учун энг катта таҳдид деб билмоқда. Америка Миллий демократик институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўров шундай натижани кўрсатган

"Грузия учун қайси мамлакат энг катта таҳдиддир, деган саволга берилган жавоблар қуйидагича тақсимланди: Россия — 63 фоиз, Туркия — 6 фоиз, АҚШ — 5 фоиз бўлса, сўралганларнинг 15 фози жавоб беришга иккиланган", — дейилади тадқиқот ҳисоботида. 

Шу билан бирга, сўралганларнинг 30 фоизи уларнинг хавфсизлигини АҚШ таъминлай олишига ишони комил. 

NDI 12 май куни ижтимоий сўровнинг бир қисмини эълон қилган. Унда СССР давлатининг парчаланиши Грузияга қандай таъсир қилди, деган саволга берилган жавоблар бўйича ҳам маълумот берилган. сўралганларнинг 42 фоизи бу воқеа салбий таъсир қилди, деб ҳисоблаган бўлса, 48 фоизи ижобий баҳолаган.

Ижтимоий сўров 2017 йил 7-28 апрел кунлари ўтказилган. Унда 2,5 мингга яқин киши қатнашган.