Шу кунларда хитой-қозоқ газ қувурининг иккинчи навбати, яъни Қозоғистон-Хитой магистрал газ йўлаги (МГЙ) тўлиқ қуриб битказилди. Унга икки давлат ҳам сармоя киритган эди. Бозой шаҳрида ушбу газ қувури қурилиши якунланиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда Қозоғистон нефтгаз компанияси бошқаруви раиси Сауат Минбоев, ўзини елкасидан тоғ ағдарилгандек ҳис қилаётганини таъкидлади. 

Маълумки, Қозоғистон бой нефтгаз захираларига эга. Бироқ, инфратузилмаларнинг ортда қолаётгани, нефтни қайта ишлаш технологияларининг замон талабларига жавоб бермаслиги сабабли мамлакат нефт хом ашёсини сотишдан тушган пулларни нефт маҳсулотлари харид қилишга сарфлаб келди. 2018 йилга келиб, Қозоғистон нефт ва табиий газ билан ўзини тўлиқ таъминлай олиш даражасига чиқиши керак. Бу Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг давлатни ривожлантириш бўйича қўйган стратегик вазифаларидан биридир. 

Қозоғистон-Хитой магистрал газ йўлаги лойиҳаси мамлакатни энергетика соҳасида ривожлантириш бўйича истагини амалга оширади. Бу Қозоғистондаги нафақат ўзига эътибор қаратувчи халқ фаровонлиги лойиҳаси, балки «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида Хитой ва Қозоғистон ўртасида энергетика соҳасида ўзаро алоқа ва фойдали ҳамкорликка кенг йўл очади. 

2013 йил 7 сентябрда ХХР раиси Си Жингпин илк бора Қозоғистонга ташриф буюрган, ўша куни у Ипак йўли иқтисодий камари қурилиши қўшма ташаббусини илгари сурган эди. У президент Назарбоев билан бирга Қозоғистон-Хитой МГЙ қурилиши бошланиши маросимига ташриф буюрганди. Эндиликда, ушбу лойиҳа тўлиқ якунланди, у Қозоғистоннинг табиий газ захираларига бой бўлган ғарбий қисмини аҳолининг кўп қисми истиқомат қиладиган жануби қисми билан боғлаш имконини берди. Бу, ўз навбатида, мазкур ҳудудларда табиий газ танқислиги ҳамда кўмирдан фойдаланишга барҳам беради. Шу билан бирга, мазкур йўлак Хитой ва Ўрта Осиё минтақаси ўртасида табиий газ захирасини етказиб бериш бўйича иккинчи йўналишни очди. Бу Хитой ва Қозоғистон энергетика хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради. 

Энергетик ҳамкорлик – бу Хитой ва Қозоғистоннинг амалий ҳамкорлигининг асосий қисмидир. 20 йил мобайнида Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Қозоғистон нефтгаз бўйича ҳамкорликдаги кўплаб ютуқларга эришди. Марказий Осиё ҳудудлари бўйлаб Хитойни боғлаган нефт хом ашёси учун қувур ва 4та газ қувурлари барпо этилди. Бунда нефт хом ашёси ва 3та газ қувури Қозоғистон ҳудудидан ўтади. 

«Бир макон, бир йўл» қурилиши ҳамда Хитой-Қозоғистон нефтгаз қувурларидан фойдаланиш янги тарихий имкониятларга эга бўлди. Бундан ташқари, икки мамлакат халқлари амалда ҳамкорлик меваларидан баҳраманд бўлишмоқда. Биргина статистика, "Петрочайна" компаниясининг ўзи Қозоғистондаги лойиҳада иштирок этишда бир неча 10 млрдлаб долларни ҳукумат божлари сифатида киритди. 30 мингдан ортиқ иш ўринлари яратди. Кўплаб юқори малакали кадрларни тайёрлади.