Эммануэль Макрон Франция президенти сифатидаги ўзининг илк иш кунида Берлинга ташриф билан келади. Бу ҳақда The Local хабар берган.

У ташриф давомида Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашув ўтказади. 

Ташриф 15 майга режалаштирилган.

Аввалроқ Меркель Франциянинг янги сайланган президенти, “Олға!” ҳаракати етакчиси Эммануэль Макронни сайловлардаги ғалаба билан табриклади ҳамда Франциядаги президентлик пойгаси якунларини “кучли таассурот уйғотган” деб атади.