«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Ла-лига расмий сайти хабар тарқатди.

Аргентиналик футболчи ўтган ойда 6 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол ва 3та голли узатма муаллифи бўлганди.

Шунингдек, апрел ойининг энг яхши мураббийи ҳам аниқланди. Унга кўра, «Малага» устози Мичел Гонсалес тенгсиз деб топилди. Унинг жамоаси апрелдаги 6 учрашувнинг 4тасида ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққанди.