Олий Лиганинг 10-туридан ўрин олган «Шўртан» – «Бунёдкор» учрашувидан (1:0) кейин «қалдирғочлар» устози Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шўртан»ни ғалаба билан табриклайман. Бироқ бугунги кўрсатган ўйинимиз билан мағлубиятга лойиқ эмасдик. Учрашув давомида жуда кўп голли вазиятлар яратдик. Бироқ уларни якунлашда маҳорат ва тажриба етишмади. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ учта яққол голли вазият яратдик. Агар шу имкониятлардан унумли фойдаланганимизда ўйин тамомила бошқача кечарди.

Мени хурсанд қилган жиҳат шу бўлдики, йигитлар ҳакам хуштаги чалингунча жон жаҳдлари билан курашишди. Олдимизда «Пахтакор»га қарши ўйин бор. Бугунги мағлубиятни унутган ҳолда кейинги баҳсга тайёрланишни бошлаймиз. Жамоамизга ғолиблик руҳини қайтаришимиз керак.

Мақсадимиз ОЧЛга бериладиган йўлланмаларнинг бирини банд этиш. Бу кубок баҳси бўладими ёки чемпионатми, буни фарқи йўқ. Энг муҳими йўлланманинг бирига эга чиқиш», - дея Қосимовнинг сўзларини келтиради «Бунёдкор» расмий сайти.