«Барселона» ҳужумчиси Неймар иккинчи мураббий Унсуэ билан юзага келган жанжали жиддий тус олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, машғулотлар пайтида бразилиялик футболчи ва мураббий ўртасида жанжал юзага келганди. Унсуэ Неймарга кўрсатма берган, футболчи эса уни норозилик билан қабул қилган. Унсуэ унга кўпроқ эътиборини футболга қаратишини, агар шу таҳлид давом этадиган бўлса, Роналдиньога ўхшаб тез сўниб қолишини айтган. Неймар эса бунга жавобан: «Агар у жамоада қолса, мен кетаман!», дея қичқирган. 

Шунга қарамай, каталонияликлар раҳбарияти бу вазиятдан хавотирга тушаётгани йўқ.

Маълумот учун, Унсуэ дарвозабон сифатида фаолият олиб борган. Карьерасининг асосий қисмиини «Севилья»да ўтказган кипер фаолиятини якунлагач, Франк Райкаард ва Пеп Гвардиола давридаги «Барселона»да дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаган. Кейинроқ «Нумансия» ва «Расинг» клубларини бошқарган, Луис Энрикега «Сельта»да ёрдам берган ва шундан сўнг яна «Барселона»га қайтганди.