Сўнгги йилларда сайёранинг энг бадавлат кишилари рўйхати жиддий ўзгаришларга юз тутмоқда. Агарда аввал рўйхатда асосан катта оилавий давлат меросхўрлари бўлган бўлса, энди эса ўзи бойлигини мустақил равишда ишлаб топганлар сафи кенгайиб бормоқда. Шу билан бирга, уларнинг фаолияти юқори технологиялар соҳаси билан боғлиқ. Айнан шу соҳа бугунги кунда турли сервислар яратувчиларига жуда катта пулларни олиб келмоқда.

Уолтонлар оиласи
130,59 миллиард доллар

Айнан шу оила бир неча йилдан бери дунёдаги энг йирик чакана савдо дўконлари тармоғи – Волмартни бошқармоқда. 1962 йилда Сэм Уолтон томонидан ташкил этилган тармоқ ҳозирга қадар ўз эгаларига жуда катта маблағ келтирмоқда. Бу капиталларнинг ҳозирда ҳаёт бўлган энг машҳур уч нафар эгаси - Жим, Роб ва Элис Уолтонлардир.

Билл Гейтс
91,9 миллиард доллар

Майкрософт асосчиларидан бири ва йирик акциядори дунёдаги энг саховатпеша инсонлардан биридир. У 16 марта дунёнинг энг бадавлат кишиси бўлган.

Амансио Ортега
82,42 миллиард доллар

Бу миллиардер ўша пайтдаги рафиқаси билан Inditex компаниясига асос солган – унга дунёнинг 88 давлатидаги 6750 дўкон тегишли. Ортега футбол жамоаларини қўллаб-қувватловчи йирик сармоядор бўлиб, маблағларини кўчмас мулк ва тоғ-кон саноатига йўналтиради.

Жеф Безос
80,92 миллиард доллар

Амазонни ўйлаб топган инсон ҳозирга қадар бу сенсацион компания меваларидан бахра олмоқда. Безос шунингдек Blue Origin аэрофазовий компаниясига ҳам асос солган ва уни бошқаради ҳамда The Washington Post нашриёт уйи хўжайини саналади.

Уоррен Баффет
79,96 миллиард доллар

Уоррен Баффетни унинг сармоядорлик қобилияти сабаб сеҳргар ва узоқни кўра билувчи, деб аташади. У қачонлардир ўзининг бойлигининг ярмини бешта хайрия жамғармасига бериш ҳақида маълум қилган.

Марк Цукерберг
61,92 миллиард доллар

Марк Цукербергни ортиқча таништиришнинг ҳожати йўқ. Унинг Фейсбук орқали ишлаб топган пули эмас, балки миллиардерларга хос бўлмаган юриш-туриши ва ўзига хос умр йўлдошини танлагани жамиятни кўпроқ қизиқтиради.

Карлос Слим оиласи
59,71 миллиард доллар

Асли келиб чиқиши ливанлик бўлган бу мексикаликнинг оиласи мерос сифатида ўтувчи бизнес тимсолидир. Мексикада айнан Карлос Слимнинг саъй-ҳаракати билан таълим ва маданият ривожланмоқда.

Ларри Эллисон
52,7 миллиард доллар

Бу америкалик ишбилармон Oracle компаниясига асос солди ва уни бошқармоқда. Эллисон шунингдек NetSuite компаниясининг энг йирик акциядори ҳамдир, уни кейинчалик Oracle ўз таркибига қўшиб олган. Эллисон 4 марта уйланган, ҳамда ҳаттоки ажримлар ҳам унинг молиявий имкониятларига таъсир кўрсатмади.

Майкл Блумберг
50,62 миллиард доллар

Bloomberg ахборот агентлиги асосчиси ва эгаси Майкл Блумберг Нью-Йорк шаҳрининг 108-ҳокими ҳам бўлган. Бу бизнес сиёсатга ёрдам берган камсонли ҳолатлардан бири.

Бернар Арно
45,69 миллиард доллар

Арно Фахрий легион ордени командори ва шу билан бирга, сайёранинг энг бой кишиларидан бири. Шунингдек, у Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялар гуруҳи президенти ҳам ҳисобланади. Бу француз Франциянинг солиқ сиёсатидан қочиш учун Бельгияга фуқаролик тақдим этиш борасида мурожаат қилган.

Ларри Пейж
34,2 миллиард доллар

Пейж Сергей Брин билан биргаликда Google қидирув тизимини ишлаб чиқди ва унга асос солди. У ҳозирда компаниянинг бош ижрочи директоридир. Улар Брин билан бирга Боинг 767 катта йўловчи самолётини харид қилишган.

Сергей Брин
43,35 миллиард доллар

Ларри Пейж билан Google’га асос солган Сергей Брин Москва шаҳрида математиклар оиласида туғилган. Ота-онаси АҚШга кўчиб кетганида у атиги 5 ёшда бўлган. Брин улардан жуда миннатдор эканини кўп бора айтиб ўтган.

Лилиан Бетанкур
41,28 миллиард доллар

Бетанкур отаси асос солган L’Oreal компанияси бир қисмига эгалик қилади. Бугунги кунда айнан у дунёнинг энг бой аёли саналади. Унинг оиласи гуманитар лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун хайрия жамғармасини ташкил қилган.

Жек Ма
26,7 миллиард доллар

Жек Ма, ёки Ма Юнь (унинг исми аслида айнан шундай тўғри талаффуз қилинади) Хитойнинг энг бой кишиси саналади. У ўз давлатини Alibaba Group компанияси асосчиси ва директорлар кенгаши раиси сифатида ишлаб топган.

Хорхе Пуло Леманн
31 миллиард доллар

Леманн – Бразилиянинг энг бадавлат кишиси. У илк миллиардларини пива йирик ишлаб чиқарувчиси акцияларини харид қилиб, ишлаб топган. Яқинда эса кетчуп ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Хайнц компаниясини сотиб олди.