АҚШ ва НАТОга Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш учун ўз стратегиясини ўзгартирмоғи лозим. Бундай фикрни АҚШ мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси директори генерал-лейтенант Винсент Стюарт конгресс сенатининг разведка бўйича махсус қўмитаси йиғилишида билдирди.

"Биз ўзимизни аввал тутгандан мутлақ бошқача ҳаракат қилишимиз лозим", деб таъкидлаб ўтди Стюарт сенаторларнинг Афғонистон бўйича саволларига жавобан. Генерал-лейтенантнинг фикрича, агар АҚШ ва НАТО ўз стратегиясини ўзгартирмаса, унда "Толибон" ҳаракати жанг майдонида анчагина тараққиётга эришади.

Стюартнинг таъкидлашича, "Афғонистон жанг майдонидаги ҳозирги чорасиз вазият" толибларга қўл келиши мумкин. Стюартнинг айтишича, "у Афғонистонга мунтазам ташриф буюради" ва вазиятни ўз кўзлари билан кўрган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонга қўшимча 5 минг ҳарбийни юбормоқчи, деб маълум қилганди NBC телекомпанияси. Телекомпания маълумотларига кўра, Трамп бу борада Пентагон томондан тақдим қилинган бир нечта ҳаракатлар вариантларини кўриб чиқмоқда ва яқин орада бир қарорга келади. 

Ҳозир Афғонистонда 8,4 минг америкалик ҳарбий мавжуд.