Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин Пекиндаги "Бир макон, бир йўл" форуми доирасида унинг иштирокчиларига Осиё энергетик ҳалқаси лойиҳасига киришни таклиф қилади. 

Маълум қилинишича, бу масала форумнинг иккинчи куни, 15 майда бўлиб ўтадиган давра суҳбатида кўриб чиқилади.

"Ушбу ташаббус 2016 йил Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форумда Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларининг энергетика соҳасида ўзаро алоқадорлигини ошириш мақсадида билдирилган. Ҳамкорларга ноёб қўшма лойиҳани, яъни Россия, Хитой, Жанубий Корея, Япония ва эҳтимол, бошқа давлатлар энергия тизимларини бирлаштириши мумкин бўлган Осиё энергетик ҳалқасини яратишни амалга ошириш таклиф қилинади", деб айтди Ушаков.   

Ушаковнинг айтишича, "Биргаликда ривожланиш учун ўзаро алоқадорликни кучайтириш" мавзусидаги давра суҳбати доирасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.