Ravon Россия автомобил бозорида Топ-25ликдаги ўрнини яхшилади

Иқтисодиёт 12 Май 2017 14269
Фото: Ravon

Россияда янги транспорт воситалари савдоси қарийб 7 фоизга ўсди. Апрел ойида Россия автобозорида жами 129 476та янги енгил ва енгил тижорат автомобиллари сотилган. Бу 2016 йил шу даврига нисбатан 6,9 фоизга кўп демакдир. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси ишлаб чиқарувчилар қўмитаси ҳисоботида шу ҳақда сўз юритилган

«Апрел ойидаги савдолар ўтган йил билан таққослаганда юқори, бироқ март ойи натижасини такрорлай олмади. Ҳозирча, биз соғлом бозорнинг мавсумийлигини кўрмаяпмиз, бу эса бизга жорий тикланиш қанчалик заиф бўлиши мумкинлигини намойиш этмоқда. Шунга қарамай, апрел ойи савдолари натижаси тўғри йўналиш бўйича навбатдаги қадамдир», — дея изоҳ берган қўмита раҳбари Йорг Шрайбер.

2017 йил январ-апрел ойида жами 451 945 автомобил сотилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 фоизга кўп демакдир. 

GM Uzbekistan АЖнинг Ravon бренди остида сотилаётган автомобиллар савдосида бирмунча ўсиш кузатилган. Компания апрел ойида жами 859та автомобил сотишга эришган бўлса, шу йилнинг январ-апрел ойларида бу рақам 2488 донани ташкил этган. 
Бироқ, бренднинг бирорта модели алоҳида кўрсаткич бўйича Топ-25таликка кира олмаган. 

Таъкидланишича, алоҳида моделлар савдоси бўйича Топ-10ликка Россиянинг ўзида ишлаб чиқарилган моделлар киришга муваффақ бўлган.

Булар қуйидагилар:

1 Rio KIA                 8 942 
2 Granta Lada           8 419 
3 Solaris Hyundai     6 792 
4 Vesta Lada             6 205 
5 Creta Hyundai        4 583 
6 Polo VW                4 068 
7 Duster Renault       3 829 
8 XRAY Lada           3 087 
9 Niva Chevrolet       2 921 
10 Kaptur Renault     2 649  

Кун янгиликлари
Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилиши тўхтатилади
12:21 29441 Жамият
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 40076 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 16157 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 65766 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 125123 Жамият
«Манчестер Сити»да глобал қайта қуриш бошланди: Бирданига уч футболчига жавоб берилди
22:55 7 Спорт
ОПЕК Туркманистон ва Мисрнинг нефть олишни чеклаш келишувига қўшилишига умид қилмоқда
Грециянинг собиқ бош вазири портлаш оқибатида ярадор бўлди
22:45 163 Жаҳон
Forbes: Россиянинг энг бадавлат меросхўрлари рейтинги
Кўпроқ янгиликлар