2017 йил 3 май куни соат 21:30 ларда, Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудида номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситасини бошқараётиб, пиёда Жомбой туманида яшаган, 1980 йилда туғилган Т.Жни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ хабар берди.

Натижада пиёда Т.Ж воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ғ.Ш шахсий “КАМАЗ-53212” русумли юк автомобилида содир этганлиги аниқланди. У 2017 йил 4 май куни ушланган.