Ижтимой тармоқларда Америкадаги супермаркетларнинг бирида тасвирга олинган видео шов-шувга айланмоқда. Томошабинларни ролик қаҳрамони - дўкондаги маҳсулотларни ҳисоблаш машинасидан осонгина фойдаланаётган ходим ҳайратга солмоқда. 

Видео муаллифининг сўзларига кўра, у кишининг клавиатурада белгиларни қандай тезликда киритаётганини санаш учун атайин жараённи секинлаштирган. Маълум бўлишича, агар бир сўзни беш ҳарфдан иборат деб ҳисобласак, бир дақиқада 80дан ортиқ сўзлар киритилган. Бу кўрсаткич ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. 

Дўкон ходими бу лавозимда 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида ишлаб келмоқда. 

"Аввалига ишонгим келмади. Бироқ бу ҳақиқий томошага ўхшайди. Бу дўконга келган одамлар йигитнинг ҳаракатини кўриб ҳайратдан "қотиб қолишади", - дейди видео муаллифи. 

Видео 2,5 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган, унга тўрт мингга яқин изоҳ қолдирилган.