Хитой раиси Си Цзиньпин 4 июлда Россияга расмий ташриф билан келади, деб маълум қилди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Биз нафақат ҳозир Хитойга бормоқдамиз, балки 4 июлда Хитой раисининг бизга, Россияга расмий ташрифи бўлиб ўтади", деб маълум қилди Ушаков.

Владимир Путин ўз навбатида 14-15 май кунлари Пекинда ўтадиган "Бир макон, бир йўл" форумида иштирок этади.