Ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб, фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали масофадан туриб биометрик паспорт олиш учун навбатга туриш ва белгиланган муддатда “биометрик маълумотларни йиғиш пункти”га ташриф буюриши мумкин бўлган хизмат тури жорий қилинди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида хабар берилди.

Фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетга кириш учун ID.UZ (www.id.uz) идентификация тизимида рўйхатдан ўтиши талаб этилиб, сўнгра www.gov.uz интернет саҳифасининг “Фуқаролик” бўлимига кириш йўли орқали, биометрик паспорт ҳужжатлаштириш учун Оn-line тартибда навбатга туриш мумкин бўлади.

Бу тартиб Тошкент шаҳрининг барча “биометрик маълумотларни йиғиш пунктлари”да жорий қилинган бўлиб, фуқароларга ҳамда тизимда фаолият юритаётган масъул ходимларга янада қулайликлар яратади.