Жорий йилнинг 30 май-2 июнь кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида «Uzbekistan Agrotech Expo 2017» ва «Uzbekistan Agromash Expo 2017» қишлоқ хўжалиги учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар халқаро ихтисослаштирилган кўргазмалари бўлиб ўтади.

Кўргазмаларда қуйидаги бўлимлар бўлади: мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, гўшт ва балиқни қайта ишлаш, сутни қайта ишлаш, ветеринария, нон ва макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ёрлиқлар, полиграфия, қадоқлаш, музлатиш технологияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий препаратлар, иссиқхона, асаларичилик, уйдаги меҳнат учун асбоб-ускуналар.

Аввалги кўргазма Туркия, Германия, Хитой, Россия, Эрон, Италия, Украина, Франция каби кўплаб давлатларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди. Ҳаммаси бўлиб 150 экспонентлар рўйхатдан ўтказилди, улар орасида 122 таси хорижий.

Бу йилги кўргазмада қатнашиш учун эса 150 дан ортиқ экспонент мурожаат юборган. Улар орасида хорижий давлатлардан бўлган 95 та иштирокчи бор.