АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг Хитой билан баъзи келишувларга эришгани ҳақида твиттердаги микроблогида маълум қилди.

«Хитой ҳозиргина АҚШ уларнинг ҳудудида гўшт ва бошқа муҳим озиқ-овқат махсулотларини сотишига рози бўлди. Мана буни янгилик деса бўлади»,- деб ёзди Трамп.

Олдинроқ Трамп матбуотнинг у ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқатаётгани ҳақида ёзганди: «Ёлғончи ОАВлар бугун ҳар доимгидан фаол. Мен жуда фаол ва иши кўп президент сифатида шуни айтишим мумкинки, ҳар бир маълумотни аниқлаштириб юришим имконсиз. Балки барча брифингларни йиғиштириб, ёзма баёнот берарман? Жаноб Коми матбуотнинг ёзганларига лаққа тушишдан олдин ўйлаб кўриши керак эди. Жаноб Коми яхшиси бизнинг суҳбатларимизнинг ёзиб олинган лентаси йўқлигига умид қилсин. Улар тез орада ОАВда чиқиб кетиши ҳам мумкин»,- деган Трамп.

Аввалроқ АҚШ матбуот Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Оқ Уйга ташрифини «Россиянинг Овал стол атрофидаги рақси» деб номлаган ва бу билан Трампни кескин танқид остига олганди. ОАВ Лавровнинг келиши Комининг МҚБ раҳбарлигидан кетиши билан бир вақтга тўғри келганига эътибор берган эди.

Трамп эса Лавров билан бир кунда Украина ташқи ишлар вазири Павло Климкинни қабул қилганини ёзди. Бу икки вазирнинг Трамп билан тушган расмига «Lets make peace» (Келинг, тинчликни сақлайлик) сўзи илова қилинган.