АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар ҳукумат тузилмаларининг киберхавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги Трамп маъмуриятдаги юқори мансабли амалдорга асосан хабар тарқатган.

Агентлик маълумотига кўра, фармон федерал ҳукумат киберхавфсизлигини мустаҳкамлаш ва инфратузилманинг муҳим элементларини киберҳужумлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган. Имзоланган янги фармон ҳақидаги қўшимча тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.