АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви кўплаб ҳаётларни сақлаб қолишда ёрдам беришини айтди. У бу ҳақда NBC News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Ўйлайманки, Лавров билан суҳбатимиз аъло даражада ўтди. У Сурия ва Украинага тааллуқли бўлди. Эҳтимол, бу муҳокама эвазига анча камроқ одам ўлдирилади ва у якуний ҳисобда, тинчлик ўрнатишга имкон беради", деб айтган Трамп.

Трамп, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин билан мулоқотни қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлаб ўтди.