2016 йилда Украинада миллионерлар сони тўртдан бир қисмга камайди. Бу ҳақда мамлакат солиқ хизмати жума куни хабар берди.

"Ўтган йилда 3,504 минг киши 1 миллион гривен (37,8 минг доллар)дан кўпроқ бўлган даромадни декларациядан ўтказди. 2015 йил билан таққослаганда миллионерлар сони 25 фоизга ёки 1,18 минг кишига камайган", - дея хабар қилинди идора сайтида.

Шу билан бирга, миллионерлар сони камайган бўлса-да, уларнинг даромади умумий суммаси ўтган йил билан солиштирганда 13 фоизга ўсди, ёки 3,2 миллиард гривенга (120 миллион доллардан кўпроқ).

Киевда даромади миллион гривендан кўп экани ҳақида маълумотнома тўлдирган фуқаролар сони 1,686 мингни ташкил этган. Харьков вилоятида 287 нафар миллионер бўлса, Днепропетровск ва Одесса вилоятларида мос равишда 216 ҳамда 211 нафарга тенг бўлди.