13 май куни Самарқанд шаҳридаги «Мўъжиза» амфитеатрида Uzbek Tigers жамоаси Бутунжаҳон Бокс серияси (WSB) доирасидаги чорак финал босқичининг илк учрашувини ўтказади.

Ўзбекистонлик боксчилар амалдаги чемпионлар - Кубанинг Cuba Domadores жамоасига қарши рингга кўтарилади. Жамоа мураббийлари мазкур баҳсга кучли таркибни танлашган. Ўз ўрнида кубаликлар ҳам Ўзбекистонга асосий таркиб билан етиб келган.

Жуфтликлар:
49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Жоханус Аргилагос
56 кг: Муроджон Аҳмадалиев - Хавер Ибаньес
64 кг: Иқболжон Холдоров - Энди Круз
75 кг: Исроил Мадримов - Арлен Лопес
91 кг: Санжар Турсунов - Эрисланди Савон

Бугун боксчиларни тарозидан ўтказиш маросими ҳамда ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилади. Жамоаларнинг жавоб учрашуви 20 май куни Ҳавана шаҳрида ўтказилади.