Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига жорий йилнинг апрелида амалга оширган давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида, 2017 йилнинг 9-10 май кунлари “Узглобалтрейд” Савдо уйи вакиллари “Ўзагроэкспорт” АЖ кўмагида Фарғона водийсига ташриф буюрди. Улар бу ерда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулоти билан яқин танишишни мақсад қилишган.

Хусусан, улар Андижон ва Наманган вилоятларидаги фермерлик хўжаликлари ва тарқатиш марказлари фаолияти билан танишишди, шунингдек вилоятлар ҳоким ўринбосарлари билан учрашишди. Ўтказилган учрашув якунларига кўра, аввал имзоланган шартномалар асосида мева ва сабзавотларни жиддий ҳажмда етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 17 октябрь куни Москва шаҳрида «ТД «Узглобалтрейд» қўшма корхонаси очилди. Савдо уйи «ФУД СИТИ» йирик улгуржи озиқ-овқат маҳсулотлари марказида жойлашган.