Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМнинг 8 фоиздан 7,8 фоизга пасайишини прогноз қилди

Иқтисодиёт 12 Май 2017 8825
Фото: Reuters

Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодиётнинг ҳолатига доир маърузаси билан бўлишди. Унга кўра, 2017 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бироз секинлашади - 2016 йилда ЯИМ ўсиши 8 фоиз бўлган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 7,8 фоизни ташкил қилади. 

Маърузада шунингдек мамлакатдаги инвестицияларнинг 9,5 фоизга ўсгани қайд этилган. Экспорт ҳажмининг ўсиши кимёвий моддалар, автомобиллар, олтин ва хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келиши, газ, металл ва пахта экспорти эса камайгани таъкидланади. Маърузада Ўзбекистон импорти қисқаргани алоҳида қайд этилган.

Ҳукуматнинг мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида иш ҳақи, инвестиция ва трансфертларни оширгани, тадбиркорлар учун солиқларнинг қисқартирилиши каби омиллар келтирилган.

Маърузада шунингдек 2016 йил охиридаги сайловлар мамлакатдаги сиёсий барқарорликни сақлаб қолгани таъкидланади. 2017 йилнинг "Халқ билан мулоқот йили" дея эълон қилингани, мамлакатда олиб борилаётган модернизациялаш ишлари Ўзбекистоннинг янада фаровон давлат бўлиши учун хизмат қилишига ишонч билдирилган.

Жаҳон банки 2017 йилда Еврооосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) энг юқори ЯИМ Қирғизистонда бўлишини прогноз қилмоқда. 2016 йил якунларига кўра, Қирғизистонда ЯИМ ўсиши 3,8 фоизни ташкил қилган. 2017 йилда эса бу кўрсаткичнинг 3,4 фоизгача камайиши тахмин қилинмоқда. Бунга олтин қазиб олишнинг режага мувофиқ камайтирилиши сабаб бўлиши кўрсатилади, бироқ иқтисодиётнинг бошқа соҳалари ўсиши қайд этилган.

Шундай бўлса-да, Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистоннинг ўсиш кўрсаткичлари энг кам. Жумладан,  Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши 8 фоиздан 7,8 фоизга, Тожикистоннинг ЯИМ ўсиши эса 6,5 фоиздан 5,5 фоизга қисқариши айтилади. Жаҳон банки прогнозига кўра, Марказий Осиёда ўсиш кўрсаткичлари пасаймайдиган ягона давлат Туркманистон бўлади - унинг ЯИМ 6,2 фоиздан 6,3 фоизга ўсади. 

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 31974 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 21793 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
11:51 / 29.05.2017 43499 Ўзбекистон
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 12896 Технология
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 1 Ўзбекистон
Тошкент вилоятидаги ахлоқ-тузатиш колонияси отряди бошлиғи пора олаётганда ушланди
23:46 / 29.05.2017 1083 Жамият
Олий суд раиси ўринбосарлари ўзгарди
23:43 / 29.05.2017 462 Ўзбекистон
Фотожамланма: Москвадаги довул оқибатлари
23:14 / 29.05.2017 1608 Жаҳон
Газ ва электр энергияси тўловларини энди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ундиради
23:08 / 29.05.2017 2267 Ўзбекистон
Навальний - Алишер Усмонов видеожанги: мухолифатчи олигархга қарши далилларни санаб чиқди
22:58 / 29.05.2017 3478 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар