Машҳур Ҳолливуд актёри Антонио Бандерас Ферруччо Ламборгини ҳақидаги ҳужжатли бадиий филмда бош қаҳрамон ролини ижро этади. Бу ҳақда Variety ёзмоқда.

Кинокартинада, шунингдек, Энцо Феррари ролини Алек Болдуин ижро этади. Филмга «Почтальон» драмаси орқали танилган Майкл Рэфорд режиссёрлик қилади. Сценарийни «Тўқнашув» ва «Миллионлик қизча» сценарийларида қатнашган Бобби Мореско ёзади. 

Сценарий компания асосчисининг ўғли Тонино қаламига мансуб «Ferruccio Lamborghini. La storia ufficiale» («Ферруччо Ламборгини. Расмий тарих») китоби асосида ёзилади. 

Ҳозирча, кинокартина қачон катта экранларга чиқиши маълум эмас.