Германия бундеслигасининг 33-туридан ўрин олган барча учрашувлар бўлиб ўтди. Бир вақтда бошланган учрашувлар ичида энг марказий учрашув Лейпцигда бўлиб ўтди.

«РБ Лейпциг» меҳмони бўлган «Бавария» тўрт марта ҳисобда ортда бориб ҳам ғалабани ўз томонига оғдиришнинг уддасидан чиқди. «Лейпциг» пешқадамни 4:2 ҳисобида ҳам ютаётган бироқ, Давид Алаба ва Арьен Роббен томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритилган голлар мюнхенликлар ғалаба келтирди.

Аммо «Лейпциг»нинг очко йўқотишидан «Боруссия» фойдалана олмади. Жамоа меҳмонда «Аугсбург»га қарши учрашувда очко йўқотди ва иккинчи ўриндан ҳам умидини узди. «Ҳоффенхайм» эса сўнгги тур олдидан «Вердер» уйида ажойиб ғалаба билан қайтиб, «Дортмунд»га тенглашиб олди. Энди сўнгги турда айнан мана шу икки жамоа ўртасида 3-4 ўринлар учун кураш кечиши кутилмоқда.

Шунингдек, бундеслигани тарк этган иккинчи жамоа номи ҳам маълум бўлди. Икки йил олдин «Дармштадт» билан бирга бундеслига йўлланмасини қўлга киритган «Ингольштадт» ҳам эски шериги билан бирга лигани тарк этадиган бўлди. 2-бундеслиганинг учинчи жамоаси билан ўтиш учрашувида қатнашишга сабаб бўладиган 16-ўринда эса «Ҳамбург» бормоқда. Айнан мана шу ҳудудга тушиб қолмаслик учун сўнгги турда бир йўла беш жамоа кураш олиб боради. «Ҳамбург»дан ташқари «Вольфсбург», «Аугсбург», «Майнц» ва «Байер»да ҳам назарий жиҳатдан шу ўринга тушиб қолиш имконияти мавжуд.

Германия бундеслигаси, 33-тур

РБ Лейпциг – Бавария 4:5 (2:1)
Голлар:
 Забитцер (2), Вернер (29, пенальти, 65), Поульсен (47) – Левандовски (17, пенальти, 84), Алькантара (60), Алаба (90), Роббен (90+2).
РБ Лейпциг: Гулачи, Ильзанкер, Упамекано, Комппер, Бернардо, Кейта, Демме, Забитцер (Шмитц, 69), Форсберг, Поульсен (Зельке, 76), Вернер (Хедира, 80).
Бавария: Штарке, Лам, Боатенг, Алаба, Бернат, Киммих (Мюллер, 67), Хаби Алонсо (Видаль, 61), Роббен, Алькантара, Рибери (Дуглас Коста, 44), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Хаби Алонсо (28), Дуглас Коста (64), Видаль (64), Алькантара (72), Боатенг (77), Кейта (90).

 

Аугсбург – Боруссия Д 1:1 (1:1)
Голлар:
 Финнбогасон (28) – Обамеянг (32).
Аугсбург: Люте, Верхаг, Гауэлеу, Хинтереггер, Стафилидис (Каюби, 68), Кор, Байер, Шмид (Тайгль, 87), Ҳалил Алтинтоп, Макс, Финнбогасон (Чжи Дон Вон, 90).
Боруссия Д: Бюрки, Гинтер (Роде, 89), Папастатопулос, Шмельцер, Пишчек, Вайгль (Дурм, 23), Кагава, Геррейру (Пулишич, 80), Дембеле, Обамеянг, Ройс.
Огоҳлантиришлар: Гинтер (13), Стафилидис (59), Кор (90).

 

Вердер – Ҳоффенхайм-1899 3:5 (0:3)
Голлар: 
Гебре Селассие (59), Баргфреде (86), Бауэр (90) – Салаи (7), Крамарич (11, 49), Цубер (40), Бичакчич (51).
Вердер: Видвальд, Бауэр, Сане, Велькович, Гебре Селассие, Эггештайн (Гарсия, 54), Юнузович, Дилэйни (Кайнц, 75), Гнабри (Баргфреде, 54), Бартельс, Крузе.
Ҳоффенхайм-1899: Бауманн, Кадержабек, Зюле (Толян, 60), Бичакчич, Цубер, Демирбай, Фогт, Руди, Ут (Амири, 63), Салаи (Вагнер, 69), Крамарич.
Огоҳлантиришлар: Зюле (12), Бауэр (80).

 

Вольфсбург – Боруссия М 1:1 (0:1)
Голлар: 
Гомес (58) – Вестергор (24).

 

Байер – Кёльн 2:2 (0:1)
Голлар: 
Кисслинг (60), Похьянпало (71) – Йойич (14), Клюнтер (49).

 

Шальке-04 – Ҳамбург 1:1 (1:0)
Голлар: 
Бургшталлер (25) – Ласогга (90).

 

Майнц – Айнтрахт Ф 4:2 (0:1)
Голлар: 
Кордоба (60), Белль (62), Муто (76), Де Бласис (90, пенальти) – Хргота (42), Сеферович (50).

 

Дармштадт – Ҳерта 0:2 (0:2)
Голлар: 
Калу (14), Торунарига (28).

 

Фрайбург – Ингольштадт-04 1:1 (1:1)
Голлар: 
Филипп (31) – Лескано (43).