Англия премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. Унда  марказий учрашувда «Вест Бромвич» ва «Челси» жамоалари майдонга тушишди.

Учрашувнинг 82-дақиқасида бельгиялик Миши Батшуайи томонидан киритилган гол лондонликларга кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди ва бу жамоа учун етарли бўлган уч очкони тақдим этди.

Натижада 36 учрашувда 87 очко тўплаган «Челси» иккита ўйин қолган премьер-лигада муддатидан олдин чемпион бўлиш вазифасини уддалади. Учта ўйин ўтказиши лозим бўлган «Тоттенҳэм»дан жамоа эндиликда 10 очко олдинга ўтиб олди. Бу «Челси»нинг премьер-лига ташкил этилганидан буён қўлга киритган бешинчи чемпионлиги бўлди.

Англия премьер-лигаси, 37-тур

Вест Бромвич – Челси 0:1 (0:0)
Гол: Батшуайи (82).
Вест Бромвич: Фостер, Маколи (Уилсон, 64), Ньом, Доусон, Эванс, Ливермор, Флетчер, Филд (Якоб, 51), Макклейн (Шадли, 59), Брант, Рондон.
Челси: Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Зума, 86), Педро (Батшуайи, 76), Фабрегас, Азар (Виллиан, 75), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Макклейн (20), Филд (36), Уилсон (71).

 

Турнинг яна бир учрашувида  «Эвертон» «Уотфорд»ни қабул қилиб, кичик ҳисобда зафар қучди.

Эвертон – Уотфорд 1:0 (0:0)

Гол: Баркли (56).
Эвертон: Роблес, Джагелка, Бейнс, Холгейт (Валенсия, 46), Уильямс, Дэвис, Шнайдерлин, Баркли (Бэрри, 80), Гуйе, Миральяс (Коне, 86), Лукаку.
Уотфорд: Гомес, Предль, Мариаппа, Холебас, Кабаселе (Суньига, 37), Капу (Ньянг, 81), Бехрами (Амрабат, 71), Дукуре, Янмат, Окака Чука, Дини.
Огоҳлантиришлар: Беҳрами (39), Янмат (39), Холебас (70).