Fiat Chrysler Automobiles компанияси (FCHA.MI) 1.25 млндан ортиқ пикап русумли автомобилларини дунё бўйича қайтариб олишини эълон қилди. Бунга машиналарнинг дастурий таъминотидаги хатолар сабабли юз берган ЙТҲда 1 кишининг ўлгани ва 2 кишининг жароҳат олгани асос бўлган. 

Хато код ён томонга ўрнатилган хавфсизлик ёстиқчасининг ишламай қолишига ҳамда нотекис йўлларда ҳаракатланганда хавфсизлик камари тутқичининг ишдан чиқишига сабаб бўлади. 

Компания чақириб олинадиган моделларнинг компютер дастурий таъминотларини қайта ўрнатиб беради. 

Шундай қилиб, АҚШда 1.02 млн дона 2013-16 йилларда ишлаб чиқарилган Ram 1500 ва 2500 пикаплари, 2014-2016 йилларда ишлаб чиқарилган Ram 3500 пикаплари қайтариб олинса, Канадада 216 минг 7та; Мексикада 21 минг 668та; 21 минг 530 таси Шимолий Америкадан бошқа мамлакатларда чақириб олинади. 

Fiat Chrysler маълумотларига кўра, бу жараён шу йилнинг июн ойида бошланади.