"MoDem" ва Макрон партияси парламент сайловларида ҳамкорлик қилади. Франциянинг "Демократик ҳаракати" (MoDem) етакчиси Франсуа Байру янги сайланган президент Эммануэл Макрон партияси билан июн ойидаги парламент сайловларига номзодлар хусусида келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳайда Рейтер агентлиги хабар қилмоқда.

"Фикримча, биз олға қадам ташладик ва ягона ҳамда ижобий келишувларга эришдик", — дея Байру сўзларини келтирган агентлик. Бунда келишувни такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилади. 

"Маршда" ва "MoDem" сиёсий ҳаракатлари номзодлар борасида зиддиятларга бормаслик мақсадида кун давомида музокаралар олиб борган. 

"Маршда" июн ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида илгари сурадиган номзодларининг илк рўйхатини тақдим этган. Ҳаракат бош котиби Ришар Ферраннинг матбуот анжуманида айтишича, илк рўйхатга 428 киши киритилган, унда аёл ва эркак номзодлар сони тенг тақсимланган. Унинг сўзларига кўра, 52 фоиз номзодлар учун сиёсат янги машғулотдир. Чунки, улар шу пайтга қадар сайловларда номзодини қўймаган.