Ҳадемай ёз фасли ҳам кириб келади. Демак, машиналарни мутахассислар кўригидан ўтказиб, унинг совутгич тизимларини кўздан кечириш мақсадга мувофиқ. Аммо, бу борада яна бир усул бор. Сиз томи йўқ, яъни кабриолет автомобил харид қилишингиз мумкин. Американинг Индианаполис шаҳрида бўлиб ўтадиган Mecum кимошди савдосида ушбу русумдаги машиналарнинг энг ноёблари ва ажойибларини учратиш, ёқиб қолганини харид қилиш мумкин бўлади. 16-21 май кунлари бўлиб ўтадиган савдоларда 4 млн долларлик 1933 йилда ишлаб чиқарилган «Дюзенберг» ҳамда бирмунча арзонроқ ва 1960-йилларда ишлаб чиқилган машиналар намойиш этилади. 

Plymouth Prowler, 1999 

Икки эшикли ретрородстер 1997-2002 йилларда чекланган миқдорда ишлаб чиқилган бўлиб, нархи 40-50 минг доллар туради. 

Chrysler 300H, 1962

1962 йилда ишлаб чиқилган 123 дона кабриолетлардан бири 300Н (380 от кучига эга V8 моторли, рулнинг гидрокучайтиргичи ва тугмачали автомат узатмалар қутиси). Нархи тахминан 90-110 минг доллар туради. 

Studebaker Super Lark Daytona Convertible, 1963

Американинг афсонавий моделининг 4,7 метрлар келадиган «ихчам» намунаси 1967 йилда тўхтатилган. Avanti R2 289 CI V8 двигатели 225 от кучига тенг, узатмалар қутиси автоматик. Нархи 90-100 минг доллар атрофида. 

Buick GS Stage 1, 1970

Модел номидаги ҳарфлар Gran Sport деб талқин қилинган эди. Бу машиналар General Motors корпорациясининг масл-карлар бозоридаги асосий намояндалари эди. 360 от кучига эга ва тўлиқ таъмирланган ушбу машина 175-200 минг долларга баҳоланмоқда. 

Chrysler New Yorker Convertible, 1960

Кондиционерли ҳашаматли кабриолет томни йиғиш бўйича электр узатмага эга. Уч босқичли автоматик узатмалар қутиси ва рул гидрокучайтиргичли машина 55-75 минг долларга сотлши мумкин.
 
Shelby Cobra CSX4000, 1965/2003

Афсонавий Cobra 427 машинасининг аниқ нусхаси. 2003 йили Кэрролл Шелбининг шахсан назорати. 2012 йилда вафот этган конструкторнинг сўзларига кўра, «бу ҳақиқий Cobra, аммо янадан яхшироқ». Сотувга қўйилган машина атиги 500 км юрган. Уни 175-225 минг долларнинг баҳридан кечиб харид қилса бўлади. 

Cadillac Deville Convertible, 1960

Бироз ўзгаришларга учраган (эшик тутқичлари олиб ташланган, орқа чироқлар кузовга киритилган) кабриолетни Американинг энг машҳур автобрендларидан бири ишлаб чиққан. Нархи 70-85 минг доллар.

Chevrolet Chevelle SS454 LS6, 1970

«Ўтмиш тарихга айланди. Аммо келгусида бундай машиналар бўлмйди», — 1970 йил май ойида чоп этилган Hot Rod Magazine журнали ушбу машинага шундай баҳо берган эди. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди, бироқ, ҳозирча уни харид қилиш имкони мавжуд. Пул бўлса, бўлди. 450 от кучига эга машинани 400-450 минг доллар тўлаб олиш мумкин.

Chevrolet Impala, 1958

Ўзига яраша ноёб «антилопа»нинг биринчи марта автомат узатмалар қутиси ҳамда томини йиғувчи электр узатмага эга намунаси 100-140 минг долларга баҳоланмоқда.

Oldsmobile Fiesta, 1953

Америка автомобилсозлик саноатининг урушдан кейинги уйғониш даври вакили. Люкс кабриолет чекланган миқдорда (жами 458 дона) ишлаб чиқилган бўлиб, ўшанда 5715 доллар турган. Бугунги кун қийматида 50 минг долларга яқин. Аммо, машина учун 125-175 минг доллар сўрашмоқда. 

Chevrolet Corvette CRC Conversion, 2001

«Корвета» С5 асосида Classic Reflection Coachworks (CRC) фирмаси томонидан қайта ишланган модел 125-135 минг доллар арзийди, деб тахмин қилинаяпти. 

Pontiac Star Chief Convertible, 1956

Жиддий равишда реставрация қилинган (Кимошди савдоси маъмуриятига кўра, бунинг 65 минг доллар сарфланган) нусха 225 от кучли мотор, Hydra-Matic автомат узатмалар қутиси ва Wonderbar радиосига эга. Нархи 75-100 минг доллар. 

Pontiac GTO, 1971

Моделнинг томи очиладиган намунаси баъзан Америка автомобилсозлик тарихида илк масл-кар деб аталади. Нархи 50-65 минг доллар туради. 

Ford Thunderbird, 1956

Форд компаниясининг Chevrolet Corvette кабриолетига жавобан ишлаб чиққан модели учун 50-65 минг сўрашмоқда. Унга реставрациядан сўнг совутгич ва бошқа қулайликлар қўшилган.

Duesenberg Model J, 1933

Яна бир афсонавий машинанинг купе-кабриолет кузовидаги нусхасини Bohman and Schwartz ателеси ишлаб чиққан. Машина сўзсиз кино юлдузи Мари Дресслерга, сўнгра Ҳолливуд режиссёри ва продюсери Рой Дел Рутга тегишли бўлган. У оз эмас, кўп эмас 3,5-4 миллион доллар атрофида баҳоланаяпти.

Buick Skylark Convertible, 1953

Бренднинг 50 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқилган 1690 кабриолетдан бири 100-150 минг долларга сотилиши мумкин. 

Суратлар манбаси: Mecum Auction